2023 йилда ЕЧЛни ютган клуб қанча мукофот олиши маълум бўлди
Спорт
−
13 Июль 2022
12839UEFА 2022-2023 йилги мавсум учун еврокубок мусобақаларининг мукофот жамғармасини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, умумий пул миқдори 3,5 миллиард еврони ташкил этади, шундан 465 миллион еврони Европа лигаси иштирокчилари ва 235 миллион эврони Конференциялар лигасида ўйнайдиган клублар олади.
Анъанага мувофиқ, мукофот жамғармасининг энг катта қисми Европа Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клубларга насиб қилади. ЕЧЛ жамоалари учун 2,032 миллиард евро ажратилган.
Соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади, Чемпионлар лигасига чиқиш учун ўтказиладиган саралашнинг асосий турига чиқишга бир қадам қолганда тўхтаб қолган ва саралашнинг плей-офф босқичидан чиққан клублар 5 миллион евро олади. Турнирнинг гуруҳ босқичига йўл олган клубларга эса 15,64 миллион евро тегади.
Шунингдек, гуруҳдаги ҳар бир ғалаба учун клублар 2,8 миллион евро, дуранг учун 930 минг евро ишлаб олади. Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан иштирокчи ўз ҳисобини 9,6 миллион еврога бойитиб олади. Чорак финал қатнашчилари 10,6 миллион еврога эга чиқади. Ярим финалгача етиб келган жамоалар 12,5 миллион евро ва финалчиларнинг ҳар бири 15,5 миллион евродан олади. Ғолибга қўшимча яна 4 миллион евро берилади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь