ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум бўлди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) расмий сайти Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод бўлган 4 нафар футболчи номини эълон қилди.

Совринга франциялик ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе, “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн, швейцариялик “Манчестер Сити” ҳимоячиси Мануэль Аканжи ва венгриялик “РБ Лейпциг” футболчиси Вилли Орбан даъвогарлик қилмоқда.

Мбаппе “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда дубль қайд этган бўлса, Кейн “Лацио”га қарши ўйинда 2 та гол урди. Ҳимоячи Орбан “Реал” дарвозасига 1 та гол урди ва бу Германия клубига дуранг келтирди. Аканжи “Копенгаген”га қарши ўйинда жамоасининг 1-голини киритди.

Бу ҳафтада Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг тўртта ўйини бўлиб ўтди: “Реал Сосьедад” - ПСЖ (1:2), “Реал” - “РБ Лейпциг” (1:1), “Бавария” - “Лацио” (3:0), “Манчестер Сити” - “Копенгаген” (3:1).


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг