ЕЧЛ ва ЖЧ финалини бошқарган италиялик рефери Украинага йўл олди
Спорт
−
09 Ноябрь 2021
2285Собиқ FIFA рефериси Никола Рицолли фаолиятини Украинада давом эттиради. Бу ҳақда “Sky Sport Italy” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 50 ёшли италиялик мутахассис Украина футбол ассоциацияси (UAF) ҳакамлар қўмитаси раҳбари Луциано Луси билан биргаликда мамлакат футболида VAR тизимини ривожлантириш устида иш олиб боради. У шунингдек, украиналик ҳакамлар малакасини ошириш учун ҳам жавобгар бўлади.
У 2002-2017 йилларда Италия А Сериясида ҳакамлик қилган, 2011 йилдан 2017 йилгача қаторасига етти марта Италиянинг энг яхши ҳаками, деб топилган. 2007 йилдан 2017 йилгача FIFA рефериси сифатида ишлаган. Рицолли 2013 йилги UEFA Чемпионлар лигаси финалида ҳамда 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалини бошқарган.
Маълумот учун, Никола Рицолли Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан XXI асрнинг энг яхши 10 ҳаками қаторига киритилган.
LiveБарчаси