ЕЧЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон эълон қилинди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши дарвозабон ҳисобланади. Бу ҳақда “GiveMeSport” портали хабар берди.

Нойер фаолияти давомида Мюнхен жамоаси билан икки маротаба Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Рейтингда 2-ўринни “Реал Мадрид”нинг афсонавий дарвозабони, мусобақанинг тўрт карра ғолиби Икер Касильяс эгаллади. Бу борада 3-ўринни “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар банд этди.

“Челси”да тўп сурган Петр Чех тўртинчи, “Ювентус” аъзоси италиялик Жанлуижи Буффон эса бешинчи ўринни эгаллади. “Барселона” футболчиси Виктор Вальдес 6-ўринни эгаллади.

Кейинги ўринларда Кейлор Навас, Оливер Кан, Нелсон Дида, Тибо Куртуа ва Алиссон Беккер қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Икер Касильяс Бавария Реал Мадрид Мануэль Нойер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг