ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Жоржиньо – мавсумнинг энг яхши футболчиси

Спорт

image

Бугун, 26 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида UEFA Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра янги мавсумнинг иштирокчилари ўз рақибларини билиб олди.

  • “А” гуруҳи: “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Лейпциг”, “Брюгге”;
  • “В” гуруҳи: “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль”, “Порту”, “Милан”;
  • “С” гуруҳи: “Спортинг”, “Боруссия Дортмунд”, “Аякс”, “Бешиктош”;
  • “D” гуруҳи: “Интер”, “Реал Мадрид”, “Шахтёр”, “Шерифф”;
  • “Е” гуруҳи: “Бавария”, “Барселона”, “Бенфика”, “Динамо Киев”;
  • “F” гуруҳи: “Вильярреал”, “Манчестер Юнайтед”, “Аталанта”, “Янг Бойс”; 
  • “G” гуруҳи: “Лилль”, “Севилья”, “Зальцбург”, “Вольфсбург”;
  • “H” гуруҳи: “Челси”, “Ювентус”, “Зенит”, “Мальмё”.

Бундан ташқари бир қатор номинациялар бўйича мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди.

Дания терма жамоаси сардори Симон Кьяер ҳамда бир гуруҳ шифокорларга Кристиан Эриксен ҳаёти сақлаб қолингани учун УEФА президентининг махсус соврини топширилди.

“Челси” дарвозабони Эдуард Менди энг яхши дарвозабонга аталган совринни қўлга киритди. “Манчестер Сити” футболчиси Рубен Диаш мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси, деб топилди. “Челси” футболчиси Нголо Канте энг яхши ярим ҳимоячи сифатида тан олинган бўлса, “Боруссия Дортмунд” тўпурари Эрлинг Холанд мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси совринига лойиқ кўрилди. Томас Тухель (“Челси”) эса энг яхши мураббий совринини қўлга киритди.

Шунингдек, UEFA талқинига кўра, “Челси” футболчиси Жоржиньо энг яхши футболчи совринини қўлга киритди. Ундан ташқари Кевин Де Брюйне ва Нголо Канте ҳам совринга даъвогарлик қилаётган эди.

Маълумот учун, гуруҳ баҳсларига 14 сентябрь куни старт берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Реал ЕЧЛ ПСЖ Бавария Жоржиньо Ман Сити Қуръа

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг