ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди
Спорт
−
19 Декабрь 2023
3804Британиянинг “Goal” нашри томонидан футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ғолибликка даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли футбол турнирида ғолиблик учун асосий даъвогарлик қилмоқда. Бу борада Германиянинг “Бавария” клуби 2-ўриндан жой олган бўлса, Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби 3-ўринда қайд этилган.
Бунгача Карло Анчелотти шогирдлари чемпионликка асосий номзод сифатида кўрилаётганди, бироқ янги рейтингда "қаймоқранглилар" икки поғона пастлади.
Рейтинг:
16. “Лацио”
15. “Копенгаген”
14. “Порту”
13. “Лейпциг”
12. ПСВ
11. “Наполи”
10. “Барселона”
9. “Атлетико”
8. “Интер”
7. ПСЖ
6. “Реал Сосьедад”
5. “Арсенал”
4. “Боруссия” Дортмунд
3. “Реал”
2. “Бавария”
1. “Манчестер Сити”
Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганди. Қуръа натижаларига кўра, амалдаги чемпион ҳисобланмиш Пеп Гвардиола шогирдлари Даниянинг “Копенгаген” клуби билан куч синашади.