ЕЧЛ 1/8 финал жуфтликлари ва ўйинлар санаси маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 16 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 

Қуръа натижасида қуйидагича жуфтликлар шаклланди:

“Боруссия” (Дортмунд, Германия) – “Пари Сен-Жермен” (Франция)
“Реал” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия)
“Аталанта” (Италия) – “Валенсия” (Испания)
“Атлетико” (Испания) – “Ливерпуль” (Англия)
“Челси” (Англия) – “Бавария” (Германия)
“Лион” (Франция) – “Ювентус” (Италия)
“Тоттенхэм Хотспур” (Англия) – “РБ Лейпциг” (Германия)
“Наполи” (Италия) – “Барселона” (Испания)

Картинки по запросу 1/8 финал лиги чемпионов

1/8 финалда битта гуруҳдан чиққан жамоалар ўзаро тўқнаш келмади. Сараланганлар саватчасида бўлган жамоалар 1/8 финалнинг жавоб учрашувларини ўз майдонида ўтказишади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Чемпионлар лигаси плей-оффида илк марта фақат топ-5 лигалар вакиллари иштирок этишмоқда.

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич ўйинлари аниқ санасини эълон қилди.

1/8 финал. Дастлабки учрашувлар

18 февраль (сешанба)
“Боруссия” Д – “ПСЖ”
“Атлетико” – “Ливерпуль”

19 февраль (чоршанба)
“Аталанта” - “Валенсия”
“Тоттенҳэм” - “Лейпциг”

25 февраль (сешанба)
“Челси” – “Бавария”
“Наполи” – “Барселона”

26 февраль (чоршанба)
“Реал” - «Манчестер Сити»
“Лион” - “Ювентус”

1/8 финал. Жавоб учрашувлари

10 март (сешанба)
“Валенсия” – “Аталанта”
“Лейпциг” - “Тоттенҳэм”

11 март (чоршанба)
“ПСЖ” – “Боруссия” Д
“Ливерпуль” – “Атлетико”

17 март (сешанба)
“Манчестер Сити” - “Реал”
“Ювентус” – “Лион”

18 март (чоршанба)
“Бавария» - “Челси”
“Барселона” - “Наполи”.

Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 01:00. Чорак финал ва ярим финал учун қуръа ташлаш маросими 20 март кунига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг