“E-Антикоррупция” лойиҳаси ишга туширилади

Жамият

image

2022 йил 1 сентябрдан, “E-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 11 май куни қабул қилинган “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

“E-Антикоррупция” лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

•    давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

•    “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;

•    коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:

•    вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
•    таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги  маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
•    кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
•    ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
•    кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг