Ява оролидаги энг баланд вулқон отилди
Олам
−
09 Апрель 1042 1 дақиқа
Бугун, 9 апрель куни Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида Семеру вулқонининг камида тўртта отилиши қайд этилди. Бу ҳақда вулқон фаоллигини кузатиш пости маълумотларига таяниб, “Antara” хабар берди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, кул устуни вулқон кратеридан минг метр баландликка (денгиз сатҳидан 4 676 метр баландликка) кўтарилган. Расмийлар маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга қизиган тошлар отилиши хавфи туфайли кратерга 5 километрдан кам масофага яқинлашмасликни тавсия қилган.
Қайд этилишича, отилиш вақтида вулқондан шимоли-шарқий йўналишда оқ ва кулранг кул кўтарилган.
Маълумот учун, Семеру Индонезиядаги тўртинчи энг катта вулқон ва Ява оролидаги энг баланд нуқта ҳисобланади. Унинг баландлиги денгиз сатҳидан 3 676 метрга етади. Бундан олдин Семеру жорий йилнинг 13 февраль куни отилган. Ўшанда кузатув пости бир сутка ичида бешта отилишни қайд этган. Энг кучли кул чиқиши вулқон чўққисидан 1 минг метр баландликка кўтарилиб, шимоли-шарққа тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбиянинг шимоли-ғарбий қисмида лой вулқони отилган эди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Live
Барчаси