Яшнобод ҳокими ўзини қонунчиликка мувофиқ мукофотлагани айтилди
Жамият
−
25 Декабрь
5808Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов ўз секторини “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиби, деб эълон қилгани ва сектор раҳбари сифатида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган ҳисобидан ўзини ўзи тақдирлаб, 61 млн 875 минг сўм ажратгани хабар қилинганди. Ушбу ҳолат бўйича Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича секторларнинг фаолиятига баҳо беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарорида:
- секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилиши;
- баҳолаш натижалари бўйича ҳудудлар даражасида “Энг ташаббускор сектор” йўналиши бўйича ғолиблар аниқланиши ва 1-ўрин учун БҲМнинг 200 баравари, 2-ўрин – 150 баравари, 3-ўрин – 100 баравари миқдорида пул маблағи билан рағбатлантирилиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан,
12 туманнинг барча 48 та сектори кесимида ўтказилган баҳолаш натижасида Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Бахтиёр Раҳмонқулов 2-ўринни эгаллаган ва унга БҲМнинг 150 баравари миқдорида пул мукофоти ажратилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, мукофот маблағлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.
2024 йил 13 мартда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод тумани ҳокимининг 2024 йил 24 октябрдаги қарори қабул қилиниб, Бахтиёр Раҳмонқуловга 61,9 млн сўм ажратилиши кўрсатилган. Ажратилган маблағдан 12,4 млн сўм ягона ижтимоий тўлов, 5,9 млн сўм даромад солиғи ушлаб қолиниб, ҳокимга 43,6 млн сўм пул мукофоти берилган.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бузиб кўрсатилган бўлиб, Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Бахтиёр Раҳмонқулов қонунчиликка мувофиқ рағбатлантирилганлигини маълум қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь