Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун янги тузилмалар ташкил этилади

Жамият

image
2021 йилдан жисмоний шахсларга таксичилик қилишга рухсат берилиши мумкин north_east

2021 йилдан жисмоний шахсларга таксичилик қилишга рухсат берилиши мумкин

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президентининг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга мувофиқ, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги таркибида яширин иқтисодиётини таҳлил қилиш бошқармаси шакллантирилади. Унинг асосий вазифаси этиб яширин иқтисодиёт даражаси юқори бўлган соҳаларини таҳлил қилиш ва аниқлаш белгилаш бўлади.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси таркибида Солиқ назорати департаменти ташкил этилади ва унинг асосий вазифалари этиб юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, қўшилган қиймат солиғи билан фирибгарлик схемаларини аниқлаш ва агрессив солиқ режалаштиришга қарши курашиш киради.

2021 йил 1 июлдан бошлаб асосий вазифалари солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантиришда контрагентлар ўртасида ҳисоб-китобларни таҳлил қилишдан иборат бўлган махсус таркибий бўлинма ҳам шакллантирилади.

Молия вазирлигида эса яширин иқтисодиётни камайтириш бўйича ишни ташкил этиш бўлими шакллантирилади, унга Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифалари юклатилади.

Аммо, фармон билан жорий йилнинг 1 ноябридан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1154 нафар штат бирлигига яъни 10 фоизга қисқартириш ҳам кўзда тутилган.

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10512 штат бирлиги миқдорида, шу жумладан Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида 498 штат бирлиги миқдорида белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

яширин иқтисодиёт

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг