Ярим соатда 100% қувватланадиган смартфон чиқарилди

Бизнес

image

Бугунги кунда фобияларнинг жуда кўп турлари аниқланган. Ёпиқ жойлардан қўрқиш, қоронғидан қўрқиш, баландликдан ёки бактериялардан қўрқиш… Нотаниш қўнғироқлар ва хабарлардан қўрқиш ҳисси ҳақидаги гаплар ҳам қулоғингизга чалинган бўлса керак. Хўш, смартфоннинг қуввати тугаб қолишидан қўрқиш ҳақида-чи, эшитганмисиз? Маълумотларга кўра, ушбу қўрқув бошқа фобия турларига қараганда кенгроқ тарқалган. Хусусан, дунё аҳолисининг ҳар 10 тадан 9 таси, яъни 90% одам батарея қувватининг тугаб қолиши сабабли ваҳимага тушади, ҳаётидаги муҳим қарорларни шу сабабли ўзгартиради. 

Хўш, сизда ҳам батарея тугаётганидан далолат берувчи қизил белги ёки огоҳлантирувчи хабарнома саросима уйғотадими? Шунингдек, смартфонингизнинг сифатсиз камераси энг яхши кунларингизни суратларга муҳрлаб қўйишга имкон бермайдими? Унда HUAWEI компанияси айнан сиз учун супер қувватлаш тизими ҳамда сифатли камерага эга бўлган телефонларнинг бир эмас, 3 турини таклиф этади. 

Биринчи маҳсулот – HUAWEI nova 12i юқори аниқликдаги 108 MP камера, тез қувватланувчи SuperCharge Turbo аккумулятор (40 Vt, 5000 mA/соат) билан жиҳозланган бўлиб, бу 30 дақиқада 62% қувватлаш ва кун давомида батарея ҳақида ўйламаслик имконини беради. Бу орқали сиз дунёдаги 41% аҳоли сингари батарея қуввати ўчиб қолганда ўтказиб юборилган муҳим қўнғироқлардан азият чекмайсиз. 

Камерага тўхталадиган бўлсак, рақобатдош компанияларнинг маҳсулотидан яққол фарқни сезасиз. Қурилманинг асосий камераси юқори аниқликдаги 108 MP объектив ва катта сенсор билан жиҳозланган. Селфи камераси эса 8 мегапикселли линзага эга.

Дизайн ҳам алоҳида эътиборга молик. Телефон ҳозирги вақтда урф бўлаётган яшил ҳамда одатий қора рангда сотувга чиқарилган. Харидорлар 128 GB ва 256 GB ҳажмдаги ички хотирага эга смартфонларни сотиб олиши мумкин. 

Агар сизга бундан кучлироқ телефон керак бўлса, компания бундай турдаги русумларни ҳам тақдим этади. HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12 se смартфонлари янада тезроқ қувватланиш имкони ҳамда янада тиниқроқ кадрларни тақдим этади. Гап шундаки, ҳар икки қурилма ҳам HUAWEI SuperCharge Turbo 2.0 66 Vt қувватлагичи билан жиҳозланган. Аккумуляторларнинг қуввати 4500 mA/соатни ташкил этади. Бу 32 дақиқадан кўп бўлмаган вақт ичида 100% қувватлантириш демакдир. 

Камераларнинг параметри эса қуйидагича:
•  HUAWEI nova 12s 60 мегапикселли ультра кенг бурчакли олд камера ва 50 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланган. 
•  HUAWEI nova 12 se’да эса 32 MP олд камера ҳамда 108 MP асосий учта камера мавжуд.

Уларнинг ноодатий дизайни алоҳида эътиборга лойиқ: HUAWEI nova 12s кўк, оқ ва қора рангларида ишлаб чиқарилган. Орқа панель ажойиб нақшлар билан безатилган, асосий камера эса орбитал ҳалқа кўринишида махсус услубда яратилган. HUAWEI nova 12 se’нинг эса яшил, оқ ва қора ранглари мавжуд. Ушбу қурилманинг орқа панелида бармоқ изларидан махсус ҳимояланган ва нозик нур таратиб турувчи қоплама мавжуд. Ҳар иккала телефоннинг хотираси 256 GB ҳажмга эга.

Ҳам бақувват батареяга, ҳам сифатли камерага, ҳам чиройли дизайнга эга смартфон сиз учун энг яхши танлов бўлади. Шунингдек, компания ушбу имкониятларни кучли хавфсизлик тизими билан кенгайтирган. Ҳар ҳолда, шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. HUAWEI’нинг ҳар учала русуми ҳам янги EMUI 14 интерфейсига эга. У маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини оширади. Махфийлик маркази шахсий маълумотларингизга кириш ҳуқуқига эга бўлган иловалар ҳақида маълумот тўплайди. Кейин уни қулай форматда визуализация қилади. Бу фойдаланувчиларга юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни осонгина кузатиб бориш ва олдини олиш имконини беради. Шунингдек, хавфсизлик маркази тизимни вируслар ва зарарли дастурлардан ҳимоя қилади.

АҚШда ўтказилган тадқиқотлардан бирида 2 мингдан ортиқ респондентга спорт залига бориш ёки телефонини қувватлаш танлови берилган. Сўров натижаларига кўра, одамларнинг ҳар уч нафаридан бири спорт залидан воз кечган. 30-40 ёш оралиғидаги одамларнинг кўрсаткичи эса бундан ҳам ёмонроқ. Уларнинг 42% телефонни қувватлашни афзал кўради. 

Тасаввур қилинг, ҳали куннинг биринчи ярми. Телефонингизга эса қувват тугаётгани ҳақида билдиришнома келди. Хўш, нима қиласиз? 60% аҳоли бундай ҳолатда ё телефонини ўчириб қўяди ёки батареяни тежаш учун қурилмасини ишлатмайди. Ушбу вазиятда сиз бирор одамдан қувватлагич сўрашингиз, кейин уни электр энергиясига улаш учун бирор кафега кириб егулик сотиб олишингиз керак. Аммо ўйлаб кўринг, бу камчиликларга кўз юмишга мажбур эмассиз. Юқоридаги 3 та смартфонлардан бирини танланг, биз билан боғланинг ва ўзингизга энг яхшисини раво кўринг!

Манзил: Ташкент, Мирабод тумани, Афросиоб кўчаси  28/14

Telegram: HuaweiMobileUz

Instagram: HuaweiMobileUz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

смартфон HUAWEI фобия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг