Япониядаги кучли тўфон кўплаб аҳолини электр токисиз қолдирди
Олам
−
03 Сентябрь 2020
5788Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кюсю оролида 117 мингга яқин уй Майсак тўфони туфайли электрсиз қолди.
Сага, Кумамото ва Фукуока префектураларида электр таъминотида узилишлар қайд этилди. Биргина Нагасакида 114 мингга яқин уй чироқсиз қолмоқда.
Қайд этилишича, Майсак тўфони 18 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган.
Шунингдек, Япониянинг Окинава префектурасига кучли Хайшэнь тўфони яқинлашмоқда. У жорий йилнинг 6 сентябрь куни Амами оролига урилади, деган тахминлар мавжуд.
Майсак эса энди Корея ярим оролини “мақсад қилиб” олган. Бу 2020 йилда Тинч океанига урилган тўққизинчи тўфон ҳисобланади.
Маълумот учун, жорий йил 31 август куни ҳам Япониянинг жанубидаги 1,5 мингдан ортиқ уйлар кучли ёмғир ва шамол туфайли минтақага кириб келган тўфон ортидан электрсиз қолган эди.
Рушанабону Султонова