Япониядаги энг фаол вулқон отила бошлади

Олам

image

Япония жануби-шарқидаги Кагосима префектурасида жойлашган Сакурадзима вулқони отила бошлади. Бугун, 25 июль куни тонгда вулқон қайтадан отилган.

Таъкидланишича, вулқон 2 200 метр баландликка кул ва тутун улоқтирган. Ҳодисада жабрланувчилар ва вайронгарчиликлар йўқлиги айтилмоқда.

Вулқон кеча, 24 июль куни ҳам отилганди. Япония метеорологик агентлиги Сакурадзима вулқони отилиши муносабати билан одамларни максимал хавф даражасини эълон қилган. Бу эса яқин-атрофдаги одамларни кўчиришни талаб қилади.

Агентлик одамларни кратердан 3 кмгача бўлган масофада эҳтиёт бўлишга чақирди. Бундан ташқари, энг хавфли ҳудудлардан бир неча ўнлаб аҳоли эвакуация қилинди.

Сакурадзима – Япониядаги энг фаол вулқонлардан бири. Унинг отилиши мунтазам равишда содир бўлади. У йирик Кагосима яқинидаги кўрфаздаги ярим оролда жойлашган. Тоғнинг баландлиги тахминан 1,1 минг метрни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония вулқон

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг