Японияда зилзила содир бўлди
Олам
−
12 Май 2023 8681 1 дақиқа
Япониянинг пойтахти Токио яқинидаги Тиба префектурасида кеча, 11 май, куни 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилди.
Воқеа маҳаллий вақт билан 04:16 да юз берган. Дастлаб, магнитуда 5,4 деб белгиланган, кейин эса 5,2 га туширилган. Зилзила ўчоғи 40 километр чуқурликда жойлашган. Айтилишича, цунами хавфи бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган, бинолардаги лифтлар тўхтатилган.
Қайд этиш жоиз, Япония сейсмик фаол зона ҳисобланади. Бу мамлакатда энг даҳшатли зилзилалардан бири 2011 йилнинг 11 март куни содир бўлиб, “Буюк шарқий япон зилзиласи” номини олган. Ер силкиниши 9 баллга тенг бўлган. Зилзила ортидан цунами юзага келган ва 69 дақиқа ўтгандан сўнг цунами Сендай шаҳрини сувга ғарқ қилган. Бу табиий офат дунё тарихидаги энг кучли зилзилалар қаторида еттинчи, турли баҳоларга кўра 6, 5 ёки 4-ўринда туради. Ҳалок бўлганлар сони бўйича эса Японияда 1896 ҳамда 1923 йилги зилзилалардан ортда қолади.
Live
Барчаси