Японияда зилзила содир бўлди

Олам

image

Кеча, 9 август куни Япониянинг Канто минтақасида 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда “Тhe Japan times” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Канагава префектурасининг ғарбий қисмида маҳаллий вақт билан 19:57 да Япониянинг сейсмик интенсивлик шкаласи бўйича 5,3 магнитудали зилзила содир бўлган. Цунами хавфи йўқ, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас. 13 километр чуқурликда содир бўлган зилзила силкиниши кенг ҳудудда, жумладан Токио, Ацуги, Накаи ва Мацуда шаҳарлари ҳамда Канагавадаги Киёкава қишлоғида ҳам сезилган.

“Бундай зилзилалар кучлироқ зилзилаларга сабаб бўлиши эҳтимолини инкор этиб бўлмайди, шунинг учун келажакдаги сейсмик фаолликка нисбатан эҳтиёткор бўлиш зарур", дейди Канто минтақасидаги сейсмик фаоллик бўйича эксперт Сакаи.

Маълумот учун, жорий йилнинг 8 август куни Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кюсю ороли яқинида 7,1 магнитудали силкиниш кузатилганди. Шу муносабат билан Япония Бош вазири Фумио Кисида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини тўхтатишга қарор қилган. У Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиши, кейин эса Ўзбекистонга келиши керак эди. Бош вазир сафарини қолдирганини маълум қилар экан, келгуси ҳафтада ҳукуматнинг барча саъй-ҳаракатлари вазиятни кузатиш ва Нанкаи ёриғида юзага келиши мумкин бўлган кучли зилзилага тайёргарлик кўришга қаратилганлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг