Кисида Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди
Олам
−
09 Август
16435Япония Бош вазири Фумио Кисида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда журналистларга Япония ҳукумати раҳбарининг ўзи маълум қилди.
“Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистонга ташрифни бекор қилишга қарор қилинди”, дейди Бош вазир.
У Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиши, кейин эса Ўзбекистонга келиши керак эди. Кисида ташрифини бекор қилишига Япония ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи сабаб бўлган.
Бош вазир келгуси ҳафтада ҳукуматнинг барча саъй-ҳаракатлари вазиятни кузатиш ва Нанкай ёриғида юзага келиши мумкин бўлган кучли зилзилага тайёргарлик кўришга қаратилганлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кисида Қозоғистонда Марказий Осиёнинг беш мамлакати етакчилари билан учрашув ўтказиши ва минтақага иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилиши кутилаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси