Японияда ёш йигит синфдошининг 83 ёшли бувисига уйланмоқчи

Олам

image

Японияда 23 ёшли йигит ўз синфдошининг 83 ёшли бувисини севиб қолиб, у билан турмуш қуришни режалаштирди. Бу ҳақда SCMP хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, уларнинг танишуви ўтган йилнинг 14 февраль куни, яъни "Севишганлар куни"га тўғри келган. 

Орадан ярим йил ўтгач, улар яқинларига очиқчасига кўриниш бериб, бир уйда яшай бошлаган. Оила аъзолари уларнинг бу муносабатига тўлиқ рози бўлган.

Аёл илгари боғбон бўлиб ишлаган ва катта ботаника боғига эгалик қилган. У икки марта турмуш қурган, бир ўғил, бир қиз ва беш набираси бор. Сўнгги ажрашувдан кейин у ўғли билан яшай бошлаган. 

Жуфтлик ҳақидаги интервью ва уларнинг ҳикояси ижтимоий тармоқларда тезда машҳур бўлиб кетган. Баъзилар уларнинг муносабатини қўллаб қувватлаб, “севги ёш танламайди” дея изоҳ билдирган бўлса, яна баъзилар йигитнинг ишини кескин қоралаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда 17 ёшли қиз ўзининг 19 ёшли севгилисини Мьянмадаги фирибгарларга 14 минг долларга қул сифатида сотиб юборганди. Йигит ва қиз биллиардхонада танишган. Суҳбат давомида қиз ўзининг Мьянмадаги бадавлат ота-онаси ҳақида мақтаниб, йигитга иш топишда ёрдам беришни ваъда қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг