Японияда ваҳшиёна оммавий қотиллик содир этилди
Олам
−
18 Июль 2019
11069Япониянинг Киото шаҳрида ваҳший жиноят содир этилди. Эркак аниме студиясига бостириб кириб, ёнувчан суюқлик сепиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Ёнғин натижасида 28 киши ҳалок бўлди ва 30 нафардан ортиғи жароҳатланди.
Маълумотларга кўра, эркак бинога “Ўлларинг”, деб бақириб, кирган. Полиция ходимлари жиноятчини қўлга олган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унинг қўл ва оёғи куйиб, ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.
LiveБарчаси