Японияда табиий офат туфайли 2 млн га яқин одам эвакуация қилинади

Олам

image

Японияда кучли ёмғир ёғиши сабабли қарийб икки миллионга яқин одам эвакуация қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Япониянинг Фукуока ва Хиросима префектураларида энг кўп ёмғир ёғган ҳудудлар бўлиб, бу ҳудудларда ҳукумат томонидан юқори огоҳлантириш берилган. Нагасаки префектурасидаги кўчки оқибатида эса бир аёл ҳалок бўлиб, унинг эри ва қизи бедарак йўқолган.

Мамлакат Метеорология агентлигининг ҳисоботига кўра, бундан олдин мазкур ҳудудларда бу қадар кучли ёғингарчилик кузатилмаган.

“Ғарбий префектуралар ҳозиргача энг кўп жабр кўрган, бироқ бутун мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда”, дейилади ҳисоботда.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония табиий офат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг