Японияда мактаб автобуси ЙТҲга учради
Олам
−
04 Июнь 2019
3217Ҳодиса оқибатида 17 нафар ўқувчи касалхонага ётқизилган.
Бугун, 4 июнь куни Япониянинг Тотиги префектурасида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус йўлда бешта енгил машина билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида 17 киши жиддий жароҳатланган, уларнинг 15 нафари кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари бўлишган. Ўқувчилар яқин ҳудуддаги шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
LiveБарчаси