Японияда мактаб автобуси ЙТҲга учради

World

image

Ҳодиса оқибатида 17 нафар ўқувчи касалхонага ётқизилган.

Бугун, 4 июнь куни Япониянинг Тотиги префектурасида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус йўлда бешта енгил машина билан тўқнашиб кетган. 

Тўқнашув натижасида 17 киши жиддий жароҳатланган, уларнинг 15 нафари кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари бўлишган. Ўқувчилар яқин ҳудуддаги шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирги пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

10

Rating

3

Rate this article

Share with your friends