Японияда кучли зилзиладан жабрланганлар сони 100 дан ошди

Олам

image

Японияда юз берган кучли зилзилада жабрланганлар сони 100 нафардан ошиб кетди. Миллионга яқин уй электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.

Сейсмологлар зилзила кучини 7,3 балл деб баҳолаяпти. Ер ости силкинишининг эпимаркази Тинч океанида 55 километр чуқурликда бўлган. Зилзила кучини Фукусима ва Мияги префектураси аҳолиси сезган. Токиода ҳам 4 балли зилзила қайд этилган.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, Канто ва Тохоку ҳудудларида қарийб 1 миллон уй электр токисиз қолган. Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари эрталабгача муаммони бартараф этишга муваффақ бўлган. Фукусимада бир неча юзта бино ҳамон электр таъминотисиз қоляпти.

Мияги, Фукусима, Ибараки. Тотиги, Сайтама ва Тиба префектураларидан жабрланганлар ҳақида маълумот олинган. Мамлакат бўйлаб жами 14 киши жароҳатланган.

Пойтахт атрофидаги атом электр станцияларида фавқулодда вазиятлар ёки радиация сизиши аниқланмаган. “Фукусима-1” ва “Фукусима-2” АЭСларида силкиниш натижасида оз миқдорда радиоактив сув сачраган.

Япония Бош вазири Ёшихиде Суга сейсмологлар бир нечта силкинишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганини айтиб, аҳолидан уйда қолишни сўраган.

Шу билан бирга, Япониянинг Миллий метеорологик идораси ҳозирги зилзила 2011 йилда “Фукусима-1” АЭСда аварияга олиб келган воқеанинг оқибати бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония зилзила

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг