Покистонда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 10 июнь куни Покистон шимоли-ғарбида бўлган портлашда икки аскар ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик берган маълумотларга кўра, воқеа Афғонистон билан чегарадош Вазиристоннинг шимолида содир бўлган. Портлаш мосламаси ҳарбий транспорт воситаси ичига ўрнатилган.

Ярадорлар энг яқин шифохонага етказилган. Хавфсизлик хизматлари воқеа жойида қидирув ишларини олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг