Японияда қишки бўрон қурбонлари сони 30 кишига етди (видео)

Олам

image

Кунчиқар мамлакат Японияда қишки бўронлар оқибатида вафот этганлар сони 30 кишига етди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 январидан бери бутун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда қор ёғиши 100 дан ортиқ одамларнинг жиддий жароҳат олишига сабаб бўлган. 

Ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари қўшинлари Аомори шаҳрида қарийб 2 метр қалинликдаги қор уюмини тозалашга қийналаётган расмийларга ёрдам бериш учун сафарбар қилинган. Бу мамлакатдаги сўнгги 40 йил ичида кузатилган энг катта қор ёғиш ҳодисаси деб ҳисобланмоқда. 

Nippon TV телеканалининг хабар беришича, Хоккайдо минтақасидаги энг йирик шаҳар Саппорода йўлларини 1000 га яқин қор тозалаш машиналари тозалашга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Хоккайдонинг асосий аэропорти ҳам вақтинча ёпилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қор бўрони ва об-ҳаво билан боғлиқ турли ҳодисалар оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония бўрон вафот қишки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг