АҚШда қор бўрони қурбонлари сони 70 нафардан ошди

Олам

image

АҚШда қор бўрони ва об-ҳаво билан боғлиқ турли ҳодисалар оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, қор бўрони дам олиш кунлари ва 26 январь куни АҚШ ҳудудининг учдан икки қисмини қамраб олган. Ноқулай об-ҳаво қарийб 200 миллион кишига таъсир кўрсатган. Совуқ циклон мамлакатнинг шарқий қисмини қамраб олиб, ҳаво ҳарорати меъёридан паст даражага тушишда давом этмоқда. Синоптиклар бу ҳолат  “сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг узоқ давом этадиган совуқлардан бири бўлиши мумкин”, дея огоҳлантирган.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 23 январь куни “Ферн” номли қишки бўрон АҚШни қамраб олди. Айрим ҳудудларда қор қатлами 30 сантиметргача етди, вазиятни кучли совуқ ва музлама янада мураккаблаштирган. Электр узатиш тармоқларига зарар етгани сабабли 700 мингга яқин америкалик электр энергиясиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қор ёғиши ва совуқ билан бирга келган бўрон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қор бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг