Японияда бензинли двигателли автомобиллар сотувдан олиб ташланади
Технология
−
03 Декабрь 2020
104822030-йилларнинг ўрталарига келиб Япония бензинли двигателли янги автомобилларни сотувдан чиқариб ташлайди. Шу сабаб мамлакат иқтисодиёт, саноат ва савдо вазирлиги бу масалани мувофиқлаштирмоқда.
“Киодо” агентлиги берган маълумотларга кўра, 2030-йилларнинг ўрталарига қадар сотувга қўйилган барча янги автомобиллар гибрид, электр ёки водородли двигателга эга бўлади.
Бунга Япония Бош вазири Ёсихидэ Суганинг мамлакатнинг 2050 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини нолга камайтириш нияти тўғрисида баёноти туртки бўлди. Агар Иқтисодиёт, Саноат ва Савдо вазирлиги бензинли двигателларни босқичма-босқич тугатишни мақсад қилса, у ишлаб чиқарувчиларни электр моторлари соҳасида интенсив ривожланишга ундаши кутилмоқда.
Кутилганидек, ушбу мақсад учун аниқ йўналишлар йил охирига қадар шаклланади.
LiveБарчаси