Японияда 500 грамм гилос деярли 10 минг долларга сотилди

Олам

image

2021 йилда Япониянинг Ямагата префектурасида ўтказилган илк кимошди савдосида ярим килограмм гилос 1 миллион иена (9,8 минг доллар) га сотилди. Бу ҳақда маҳаллий қишлоқ хўжалиги кооперативлари ассоциациясига таяниб хабар берилган. 

Хабарга кўра, 500 граммлик гилос қутисига энг қадимги навлардан бўлган Сатонисики гилослари жойланган. 

Қайд этилишича, лотнинг ўта қимматлиги уни етиштириш технологияси билан боғлиқ. 

Таъкидланишича, гилос кўчатлари махсус идишларда ўстирилади. Июндан октябргача улар музлатгичда сақланади. Шундан сўнг ўсимликлар иссиқхонага кўчирилиб, у ерда керакли ҳароратда сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Уэльснинг марҳума маликаси Диана томонидан унинг оилавий дўсти Рожер Брамблуга юборилган номаълум хатлар Англиянинг Корнуолл графлигида кимошди савдосига қўйилганди. Ушбу хатларнинг бошланғич нархи 30 минг фунт стерлинг (40 минг доллар) бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония гилос

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг