Японияда ҳам 7,2 магнитудали зилзила бўлди
Олам
−
09:14 2106 1 дақиқа
Япониянинг шимоли-шарқий қисмида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Цунами хавфи эълон қилинмаган. Бу ҳақда Япония метеорология агентлигига таяниб, “Mainichi” нашри хабар берди.
Дастлаб зилзила магнитудаси 6,9 деб баҳоланган, аммо кейинчалик бу маълумот қайта кўриб чиқилиб, 7,2 магнитуда экани аниқланган.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 07:30 да Иватэ префектурасининг Тинч океани соҳиллари яқинида, 44 километр чуқурликда содир бўлган.
Ерости силкинишлари энг кучли даражада Аомори префектурасининг Хасиками шаҳрида сезилган. Шунингдек, зилзила Токио шаҳрида ҳам ҳис қилинган.
Хасиками ва Хатинохе шаҳарлари ёнғин-қутқарув хизматлари маълумотига кўра, ўсмирлар ва 50 ёшлар атрофидаги кишиларни ўз ичига олган тўрт нафар фуқаро енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни Венесуэланинг шимолий ва марказий ҳудудларида иккита кучли зилзила содир бўлганди. Оқибатда мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида турар жой бинолари ва бошқа иншоотлар қулаб тушган.
Live
Барчаси