Япония Украинани тиклаш учун 106 млн доллар ажратмоқчи
Олам
−
12 Февраль
3496Япония Вазирлар Маҳкамаси Украина ҳукуматига 106 миллион доллар миқдорида грант ўтказиш ниятида. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги манбаларига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Киев бу маблағларни мамлакатни қайта тиклаш бўйича икки томонлама конференциядан сўнг олади. Тадбир жорий йилнинг 19 февралига мўлжалланган.
Учрашув давомида, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг еттита устувор йўналиши кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шунингдек, Киев ва Токио ўртасидаги ҳудудларни миналардан тозалаш ва IT технологияларини ривожлантириш бўйича ўзаро келишувларга эришилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, томонлар ўртасидаги кейинги ҳамкорликни тартибга солувчи 10 дан ортиқ турли ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Украинага келаси тўрт йил учун 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли бюджет ёрдами ажратишни маъқуллаганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси