Япония Россиянинг 9 та компаниясига санкция эълон қилди

Олам

image

Япония санкциялар рўйхатига Россиядан 9 та компания ва бир нафар жисмоний шахс қўшилди. Бу ҳақда Япония молия ва ташқи ишлар вазирликлари баёнотида маълум қилинди.

Қайд этилишича, “кунчиқар юрт” томони мамлакатдаги 2 та компанияни Россия Федерацияси ва Беларусь билан алоқадорлиги борлигини ҳам тахмин қилмоқда.

“Россиянинг Шимолий Кореядан қурол сотиб олишига келсак, Япония буни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг тегишли қоидаларини бузилиши, деб ҳисоблайди. Бу эса Украинадаги вазиятнинг янада ёмонлашишига замин яратади”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Япония томонидан “Давлат авиакомпанияси 224 Flight Squad” ОАЖ бош директори Владимир Михейчикга нисбатан санкциялар жорий этилди, шунингдек, Кипрда рўйхатдан ўтган “IBEX Shipping” ва “Asia Shipping Holding” транспорт компаниялари ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

Агар Японияда юқорида тилга олинган компания ва жисмоний шахсларнинг активлари аниқланса, улар музлатилади. Шунингдек, ушбу юридик ва жисмоний шахсларга тўловларни амалга ошириш учун Япония ҳукуматининг махсус рухсати талаб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг