Япония пандемияни тугатиш учун янги чоралар қўллашга ўтади
Олам
−
29 Апрель 2020
4905Япония Бош вазири Синдзо Абэ мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун “мавжуд чоралар ва қонунчилик базаси эпидемияни тўлиқ тўхтатиш учун етарли бўлмаса” махсус чораларни кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Японияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони, маҳаллий вақт билан соат 11:00 (Тошкент вақти билан 07:00) да Costa Atlantica круиз кемаси экипаж аъзолари ва Diamond Princess лайнерининг 712 дан ортиқ йўловчи ва экипаж аъзолари сонини ҳисобга олган ҳолда 14 607 кишини ташкил этди. Касалликнинг энг кўп сони Токиода (4059 киши) ва Осака префектурасида (1553 киши) аниқланди. Инфекциядан жами 426 киши вафот этди.
“Агар мавжуд чоралар ва қонунчилик базаси эпидемияни тугатиш учун етарли бўлмаса, янги чоралар имкониятини кўриб чиқишимиз керак”, деди Абэ.
8 апрелдан бошлаб Япониянинг етти префектурасида, хусусан, Токио ва Осакада фавқулодда ҳолат режими ишлай бошлади ва бир мунча вақт ўтгач, у мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилди. Савдо марказлари, университетлар ва мактаблар, кинотеатрлар ва кутубхоналар ишлаши тўхтатилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари одамларни иложи борича уйдан чиқмасликка чақирмоқда.
Аммо Японияда аксарият мамлакатлардан фарқли ўлароқ, фавқулодда ҳолат режими вақтида қоидаларга риоя этмаслик жарима ва жазо қўллашга сабаб бўла олмайди. Истисно тариқасида ҳаёт ва коронавирусга қарши кураш учун зарур бўлган буюмларни яширганлик учун 300 минг иен (2,7 минг доллар) жарима ёки 6 ойгача қамоқ жазоси қўлланилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь