Япония осмонида “оловли шарлар” пайдо бўлди (видео)
Олам
−
11 Май 2023
11143Кеча, 10 май куни Япониянинг Окинава префектураси аҳолиси осмонда олов шарлари ёки метеоритларга ўхшаш номаълум нарсаларни кўрди. Бу ҳақда TBC хабар берди.
Ушбу шарлар минтақанинг турли бурчакларидан кўринган. Улар ёрқин порлаб, неча сония давомида осмон бўйлаб учиб ўтган.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, у “метеорит” тахминан 20 сония ёниб, кейин кечки осмонга ғойиб бўлганини кўрган.
Окинава метеорология обсерваторияси маълумотларига кўра, ҳозирча об-ҳаво аномалиялари тасдиқланмаган.
Япония мудофаа вазирлиги Шимолий Кореядан ҳарбий разведка сунъий йўлдошлари учирилгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.
Weathernews портали объектлар ҳаракатининг траекторияси кометадан фарқ қилганини, оловли думи эса метеорникидан узунроқ эканини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь