Япония Бош вазири ётоқхонадан расмий қароргоҳга кўчди

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кишида Токио марказидаги ҳукумат бинолари мажмуасида жойлашган расмий қароргоҳга кўчишни якунлади. Бу ҳақда Бош вазир идорасининг сайтида хабар берилган.  

“Ҳукумат ишларига эътибор қаратиш зарурати нуқтаи назаридан бу мантиқий бўлади, деб қарор қилдим”, деган Кишида. 

Таъкидланишича, у билан бирга тўнғич ўғли — Бош вазирнинг котиби бўлиб ишлаётган Сётаро ҳам қароргоҳга киради. Турмуш ўртоғининг кўчиб ўтиши ҳақида Кишида аниқ жавоб бермаган, у Токиодан ўз она шаҳрига тез-тез боришини ва оиласи билан қанча вақт ўтказишини аниқ билмаслигини таъкидлаган. 

Қайд этилишича, октябрь ойида Бош вазир этиб тайинланганидан бери Кишида Акасака туманидаги офисдан уч дақиқалик масофада жойлашган парламент депутатлари ётоқхонасида яшашни давом эттирган. 

Қароргоҳ, ўз навбатида, асосий офисга улашган бўлиб, бу ҳар қандай фавқулодда вазиятда, масалан, табиий офатда ўз вазифаларини имкон қадар тезроқ бошлаш имконини беради. 

Маълумот ўрнида, расмий қароргоҳдан фойдаланган охирги Бош вазир Ёсихико Нода бўлган. У қароргоҳга 2011 йил октябрь ойида кўчиб ўтган. 

2012 йилда унинг ўрнини эгаллаган Синдзо Абэ қароргоҳга кўчмаган, Томигая ҳудудидаги уйида рафиқаси ва онаси билан яшаган. Абэни бу қарори учун тез-тез танқид қилишган, чунки КХДР баллистик ракета учирганидан кейин бош ҳукумат идорасига етиб бориши учун унга доим вақт керак бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Кишида

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг