Япония Бош вазири сайланди
Олам
−
11 Ноябрь
2790Япония Либерал-демократик (ЛДП) партияси етакчиси Сигэру Исиба Вакиллар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) бўлиб ўтган иккинчи тур овоз бериш якунларига кўра мамлакат Бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда “47 news” хабар берди.
Қайд этилишича, Исибани 221 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Асосий мухолифат бўлган Конституциявий-демократик партия раиси Ёсихико Нодани эса 160 депутат қўллаган. Жами 381 та овоз берилган.
Маълумот учун, кун давомида Исиба ўзининг жорий йил 1 октябрда иш бошлаган иккинчи ҳукуматини шакллантиради. Тахминларга кўра, унинг таркиби деярли ўзгармайди, фақатгина 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда қайта сайланмаган вазирлар ўз лавозимларини йўқотади. Шундай қилиб, Адлия вазири лавозимини Кэйсукэ Сузуки, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини Таку Это эгаллайди. Коалициядаги кичик ҳамкор “Комайто” партияси вакили учун анъанавий бўлган Давлат ерлар, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги раҳбари лавозимига Хиромаса Накано тайинланиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида янги ҳукумат таркиби император томонидан тасдиқланади.