Январь ойида Ўзбекистонда қарийб 6 минг нафар бола “сариқ касал” бўлди

Саломатлик

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг бошидан буён 5 минг 907 нафар бола “Гепатит А” касаллигини юқтириб олган. Бу ҳақда АОКА хабар берди. 

Статистик маълумотларга кўра, касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда. 

Ушбу касалликка қарши эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишининг олдини олади ва эмлашдан кейин жиддий асоратлар кузатилмайди. Вакцинанинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчи сертификатлари мавжуд бўлиб, ЖССТнинг тавсиясига кўра, вакцинация 1 марта қўлланилади. Қайта эмлаш ишлари талаб этилмайди. 

“Гепатит А” га қарши, асосан, 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланади. Шундан сўнг 15 йилгача бўлган муддатда иммунитет сақланиб қолади. 

Маълумот учун, Вирусли “Гепатит А” – болалар ўртасида учрайдиган касаллик бўлиб, жигар тўқималарининг шикастланиши билан кечади. Ўтган 2023 йил давомида Ўзбекистонда жами 365 минг 167 нафар болалар касалликка қарши вакцина билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Январь сариқ касал Гепатит А

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг