Январь ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Бу қизиқ

image
Январь энг совуқ ой сифатидаги номини оқламади north_east

Январь энг совуқ ой сифатидаги номини оқламади

Жорий йил январь ойи бутун метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ҳақда Европа Иқлим ўзгариши хизмати – Copernicus маълумотларига таяниб, “The Guardian” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ойда Ер юзасидаги ўртача ҳарорат 13,23 даражани ташкил этган. Бу эса 1991–2020 йиллар оралиғидаги ўртача кўрсаткичдан 0,79 даражага юқори.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ҳарорати саноат давригача бўлган даражадан 1,75 даража юқори бўлди. Бу эса шуни англатадики, сўнгги 1,5 йил давомида глобал ҳарорат Париж келишувида белгиланган 1,5 даража чегарасидан ошиб кетмоқда. Мутахассислар агар ушбу даража яна 20 йил давомида сақланиб қолса, иқлим ўзгаришлари қайтариб бўлмас даражага етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. 

Энг юқори ҳарорат Шарқий Европа, Россиянинг Европа қисми, Ғарбий Сибир, Аляска ва шимоли-шарқий Канадада кузатилган. Шу билан бирга, АҚШ, Буюк Британия, шимоли-ғарбий Франция ва Камчаткада январь ҳарорат жиҳатидан одатдагидан салқинроқ кечган.

Олимлар 2025 йилнинг аномал даражада иссиқ бўлишини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, глобал исиш асосан қазилма ёқилғининг ёқилиши ва сайёра иқлим тизимидаги умумий ўзгаришлар билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик олим Жеймс Ҳансен ва унинг ҳамкасблари глобал исиш тобора кучайиб бораётганини маълум қилган эди. Унга кўра, сўнгги 19 ойдан 18 тасида глобал ҳарорат халқаро келишувларда белгиланган 1,5 даража (2,7°F) чегарасига етган ёки ундан ошиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Иқлим ҳаво ҳарорати метеорологик кузатув энг иссиқ ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг