Янгийўлдаги 30 сотих ер сохта ҳужжатлар орқали 38,400 долларга пулланган
Жамият
−
07 Ноябрь 2020
4133Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазирлик ва идораларда ҳанузгача турли қонун бузилишлар, суиистеъмолчиликларга барҳам берилмаётганлиги танқид остига олинди. Бу ҳақда Qalampir.uz мухбири хабар бермоқда.
“Ўтган икки йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 391 нафар ходими турли кўринишдаги жиноятлари учун жавобгарликка тортилган”, деди Бош прокурор.
Мисол учун, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ю. “Валиев Инвест барака” фермер хўжалиги раҳбари В. билан тил бириктириб, фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали 38.400 долларга сотиб юборган.
Бош прокурор томонидан айрим раҳбарлар томонидан ерлардан хўжасизларча ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.
Хусусан, ер майдонларини хатловдан ўтказиш жараёнида республика бўйича 967 та ҳолатда 34.822 гектар ер майдони қонунга зид ажратиб берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь