Янгийўлда даҳшатли ЙТҲ. 12 яшар бола вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, улардан бири 12 яшар бола бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Воқеа соат 06:15 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. ЙТҲда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган У.И. Lada-Largus русумли автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Lada-Largus автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг