Янгийўлда 3 киши ис газидан вафот этди. Самарқандда она ва болалари заҳарланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонлардан бирида уч киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, соат 11:30 ларда “Янгийўл” маҳалласида яшовчи Ш.Саримсаков (1952 й.т.), И.Саримсаков (1959 й.т.) ва М.Пирматовлар (1957 й.т.) хонадонинг меҳмонхонасига ўрнатилган, қўлбола усулда ясалган иситиш печидан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

Шу куни соат 9:40 ларда Самарқанд туманидаги “Қўштамғали” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган З.Султонова ва унинг уч нафар 14, 11 ва 3 ёшли фарзандлари яшаш хонадонида ис газидан заҳарланишиб, шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг