Янгиобод ҳокимияти мансабдори пора билан қўлга тушди 

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Янгиобод туман ҳокимлиги мансабдори ва тадбиркор фуқародан 200 минг АҚШ доллари пора талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Айтилишича, Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, қурилиш фирмаси раҳбаридан олинган дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарё тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи 1,4 млн сўм эвазига сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган, шундан 1,2 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Жиззах Янгиобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг