Янгиланган WBC рейтингига 6 нафар ўзбек боксчиси киритилди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди ва рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Янгиланган рейтингдан Баҳодир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов, Отабек Холматов, Олимжон Назаров ва Ҳасанбой Дўсматов ўрин олган.

Ўзбек боксчилари орасида энг яхши натижа Ҳасанбой Дўсматов ва Исроил Мадримовга тегишли бўлиб, боксчилар ўз вазнида 3-ўринда қайд этилди.

Рейтинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 10-ўрин;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 9-ўрин;

Биринчи ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 3-ўрин;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 17-ўрин;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 37-ўрин;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов 3-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг