Янгиланган WBC рейтингидан 8 нафар ўзбек боксчиси ўрин олди
Спорт
−
23 Февраль
5888Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.
Эътиборлиси, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринни эгаллади.
Жадвалда энг яхши натижа биринчи ярименгил вазнда жанглар ўтказадиган Муроджон Аҳмадалиевга тегишли. Аҳмадалиев 55,3 кг да 3-ўринни банд этган.
Суперўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорилаб, 12-ўриндан жой олди.
Рейтинг:
Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 13-ўрин;
Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 12-ўрин;
Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;
Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 14-ўрин; Жаҳонгир Расулов 32-ўрин;
Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 3-ўрин;
Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 34-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда 5-ўрин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь