Янгиланган WBC рейтингида ўзбек боксчилари нечанчи ўринни эгаллади?

Спорт

image

Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) май ойи якунлари бўйича боксчиларнинг рейтингини эълон қилди. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев илк бор ушбу рейтингга киритилди.

Умумий 11 нафар ўзбекистонлик боксчи янгиланган рейтингдан жой олди.

• Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 17-ўрин;
• Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 9-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 17-ўрин;
• Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 6-ўрин;
• Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин, Жаҳонгир Расулов 31-ўрин;
• Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўрин; Ботир Аҳмедов 23-ўрин;
• Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 9-ўрин;
• Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўрин;
• Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 10-ўрин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 66,6 кг вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсовнинг WBA элиминатор жангида иштирок этиши эълон қилинганди. У шу йилнинг 17 июнь куни америкалик енгилмас боксчи Харольд Кальдерон билан жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг