Мен Президент бўлсам, АҚШ элчихонаси Қуддусда қолади – Байден
Олам
−
30 Апрель 2020
10564Жо Байден АҚШнинг кейинги Президенти бўлса мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддус шаҳрида қолади. Бу ҳақда кеча, 29 апрель куни сиёсатчи телеконференция орқали ўз тарафдорлари билан суҳбат чоғида маълум қилди.
“Бу аллақачон бажарилган иш. Мен элчихонани Тел-Авивга қайтармайман“, дейди Байден.
Шу билан бирга, собиқ вице-президент АҚШнинг дипломатик ваколатхонасини Қуддусда қолиши халқаро вазиятга салбий таъсир кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлади. Бу гапларни айтар экан, Байден, аслида, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг элчихонани баҳсли шаҳарга кўчириш қарорини маъқулламаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, расмий Вашингтон 2017 йилда Исроил пойтахтини Қуддус деб тан олиб у ерга элчихонани кўчирганди. Трампнинг қарори билан амалга оширилган бу ҳаракат дунёнинг бир қанча давлатлари томонидан салбий кайфиятда кутиб олинган. Шунингдек, Исроил-Фаластин можаросини янада чуқурлаштирган.
LiveБарчаси