Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон икки поғона юқорилади

Спорт

image

Бугун, 15 февраль куни Халқаро футбол федерацияси (FIFA) рейтингининг 2024 йилдаги дастлабки янгиланиши кузатилди. Осиё кубогида чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги рейтингда 66-ўринни банд этди.

Сречко Катанец шогирдлари ўз ўрнини ўтган ойга нисбатан икки поғонага яхшилаб олди. Осиё терма жамоалари ичида энг яхши натижа ҳамон Японияга тегишли бўлиб турибди. “Кунчиқар юрт” вакиллари қитъа биринчлигидаги мувафаққиятсиз иштирокидан сўнг рейтингда 1 поғона пастлаб 18-ўринга жойлашди.

Осиё термалари ичида энг катта сакрашни Осиё кубоги ғолиби Қатар амалга оширди. Қатарликлар ўз ўрнини бир варакайига 21 поғонага яхшилаб, 37-ўринни эгаллади.

Кучли ўнталикда ўзгаришлар кузатилмади. Ҳамон Аргентина терма жамоаси жадвалда карвонбошилик қилмоқда.

2024 йил 15 февраль ҳолатига кўра FIFA рейтинги:

1. Аргентина;

2. Франция;

3. Англия;

4. Бельгия;

5. Бразилия;

6. Нидерландия;

7. Португалия;

8. Испания;

9. Италия;

10. Хорватия.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Япония Қатар Халқаро футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made