Янги йилнинг биринчи ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади?

Жамият

image

Саноқли кунлардан кейин янги – 2020 йилни қарши оламиз. Хўш, кириб келаётган янги йилнинг биринчи ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади. Бу савол билан Гидрометеорология хизмати марказига юзландик. 

Бугун, 30 декабрь куни Кавказ ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ҳаво ҳарорати пасайиб 5-10 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этади. 

Эртага, 31 декабрь куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечқурун ва эрталаб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Янги йил кечаси 2020 йилни Ўзбекистон аҳолиси афсуски, қорсиз кутиб олади! Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 0-5 даража илиқни айрим жойларда 2 даража совуқни ташкил қилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон аҳолиси Янги йилнинг биринчи кунини минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими чиқиши билан республикамизнинг жанубий ҳудудларида 2 январда, 3 январда марказий ҳудудлар бўйича булутлар кўпаяди, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

4 январда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони сақланиб туради ва меъёрга яқин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Об-ҳаво

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг