Янги йил столидаги қайси егулик инсон организми учун энг зарарли? 

Фойдали

image

Гастроэнтеролог, диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Бережная Янги йил байрами столидаги қайси анъанавий егулик инсон организми учун зарарли экани ҳақида маълумот берди. 

“Умуман олганда, таркибида майонез кўп бўлган барча таомлар организм учун фойдали эмас. Бундан келиб чиқадики, Янги йил столида ҳар йили бўладиган оливье ва унинг миқдори инсон организми учун жуда оғир ва зарарли ҳисобланади”, деган мутахассис. 

Унинг сўзларига кўра, таркибида кўп майонез, пишлоқ ва ёнғоқ бўлган салатларни инсон организми ҳазм қилиши қийин.

Бережная Янги йил столини кўкатли салатлар, ёғсиз ширинликлар ва турли мевалар билан безатишни маслаҳат берган. 

Унинг сўзларига кўра, Янги йил байрамида соат 00:00 дан кейин тўйиб овқатланмаслик керак. Майонезли ва гўштли таомларни эса 1 январь куни эрталаб дастурхонга тортиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЯНГИ ЙИЛ

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг