Тожикистонда Янги йил билан боғлиқ ҳеч қандай тадбирлар ўтказилмайди
Олам
−
20 Ноябрь 2020
5198Тожикистонда коронавирус пандемияси туфайли Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди.
Хабарга кўра, Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби бу борада тегишли қарор қабул қилган.
Ушбу қарорга мувофиқ, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридаги маданият боғларида Янги йил арчалари ўрнатилмайди.
Қайд этилишича, байрам кунлари аҳоли боғлар ва маданий истироҳат масканларига ҳимоя ниқоби таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда чиқиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Тожикистонда Янги йил байрами одатда кенг тарзда нишонланади. Янги йил арафасида мамлакатдаги барча майдон ва боғларда Янги йил арчалари ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.
Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 11 минг 731 кишига етган. 86 киши касаллик оқибатида вафот этган. 11 минг 105 киши касалликдан тузалган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь