Янги вирус яна бир кишининг умрига зомин бўлди
Олам
−
18 Январь 2020
5006Аввалроқ, 11 январь куни Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланган биринчи киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Хитойнинг янги вирус қайд этилган Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида яна бир бемор вафот этган. У янги вируснинг иккинчи қурбони бўлди.
"Айни пайтда шаҳарда коронавируснинг янги тури билан оғриган 41 та ҳолат қайд этилган. Улардан 12 киши аллақачон шифохонадан чиқарилган, беш киши оғир аҳволда, икки киши вафот этган, қолганларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда", дейилади хабарда.
Иккинчи марҳум 69 ёшли эркак бўлган. Унинг касаллиги 31 декабрда аниқланган. 4 январь куни аҳволи ёмонлашиб 15 январда шифокорларнинг уринишнишларига қарамай вафот этган.
Шунингдек, хабар қилинишича, беморлар билан яқин алоқада бўлган 763 кишининг 119 нафари тиббий назоратда.
Бу вирус нафақат одамларга, балки уй ҳайвонларига, қушларга, чўчқалар, қорамолларга ҳам таъсир қилади. Коронавирус нафас олиш тизимига, ошқозон-ичак тракти ва асаб тизимига зарар етказиши мумкин.